Америкалик эксперт Ўзбекистон Президенти сиёсати ҳақида

28.01.2020 10:29

ВАШ?НГТОН, 28 январь. /“Дунё” АА/. Американинг “Defense & Foreign Affairs” (DFA) таҳлилий гуруҳи раҳбари, ISSA уюшмаси президенти Грегори КУПЛЕЙ “Ўзбекистон Президенти собиқ иттифоқ давридан буён Марказий Осиёдаги энг катта стратегик ёндашувни белгилади” сарлавҳали таҳлилий мақоласини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муаллиф мақолада Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси миллий сиёсат бўйича муҳим вазифаларни акс эттирган ҳақида фикр юритади. У Мурожаатномада Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан буён илк бор давлат стратегиясининг аниқ босқичлари белгиланганини қайд этади.

Грегори Куплей Ўзбекистоннинг глобал миқёсдаги ўрнини белгилаш масаласи ушбу стратегиянинг кейинги муҳим қисми бўлишини айтиб, бунинг учун, аввало, мақсадларни белгилаб олишда аниқликка эришиш зарурлигини қайд этган.

“Президент янги даврга қадам қўйган давлат ҳамда жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун кенг, шу билан бирга, аниқ асос яратишни кўзда тутган”, дея ёзган таҳлилчи.

Экспертнинг фикрича, мамлакатда 2020 йилнинг ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилинишини Ўзбекистонда халқаро рақобатбардош жамият, структура ва инфратузилмани яратиш зарурати билан изоҳлаш мумкин. Мамлакатда камбағаллик ва коррупция ҳолатлари мавжудлиги билан боғлиқ масалаларнинг очиқ муҳокама қилиниши Президентнинг шаффоф ҳукумат яратиш бўйича ваъдасига содиқ эканини кўрсатади.

“Ушбу Мурожаатнома Ўзбекистоннинг Евроосиё ва глобал миқёсдаги рақобатбардошлигини ошириш нуқтаи назаридан мамлакат ички ҳаётидаги муҳим масалаларга қаратилган”, – дея қайд этган эксперт.

DFA таҳлилий гуруҳи раҳбарининг эътироф этишича, судьялар мустақиллиги ва фуқаролар ҳуқуқлари қамраб олинган ислоҳотлар хорижий инвесторлар томонидан ижобий баҳоланиши, шубҳасиз.

“Президент, шунингдек, жамият қабул қила олмайдиган камбағаллик ва коррупция ҳолатларига барҳам беришга имкон берадиган бундай ижтимоий ва иқтисодий адолатга эҳтиёж борлигига ҳам эътибор қаратди. Давлат раҳбарининг Олий Мажлис билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилиш режаси ҳам муҳим”, – дейди у.

Г.Куплей, шунингдек, ушбу Мурожаатномада савдо-сотиқ масалаларига самарали ечим топиш ва янги бозорлар очиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлайди.

Экспертнинг фикрича, очиқ муҳокама қилинган масалалар келгусида ҳал этилиши керак бўлган муҳим вазифадир, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таҳлил қилинган ички ҳолатни ижобий ўзгартириш эса устувор мавзу бўлиб қолади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net