Aкмал Саидов Парламентлараро иттифоқ ?жроия қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

05.02.2020 17:04

ЖЕНЕВА, 5 февраль. /"Дунё" АА/. Парламентлараро ?ттифоқ бошқарув органларининг янги таркибини шакллантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов ушбу ?ттифоқ ?жроия қўмитаси раисининг ўринбосари, шунингдек, унинг молия бўйича кичик қўмитаси аъзоси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимиз вакили биринчи бор 2020-2023 йилда Парламентлараро ?ттифоқ ?жроия қўмитаси аъзоси сифатида қайд этилди. Ушбу қарор ташкилотнинг Белградда (Сербия) бўлиб ўтган Aссамблеяси пайтида қабул қилингани. Ўшанда A.Саидов номзоди Парламентлараро ?ттифоқнинг Евроосиё гуруҳи томонидан илгари сурилган ва ташкилотга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланган эди.

Парламентлараро ?ттифоқ дунё давлатлари парламентларининг асосий халқаро органи бўлиб, 1889 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда ташкилотга 179 мамлакат парламентлари аъзо.

Парламентлараро ?ттифоқ ?жроия қўмитаси 18 кишидан таркиб топган бўлиб, улар ташкилотнинг 6 та геосиёсий гуруҳини ифодалайди ва унинг маъмурий орган сифатидаги вазифаларини бажаради.

Қайд этиш жоиз, A.Саидов Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар эътирофи сифатида 2023 йилнинг октябрь ойига қадар Парламентлараро ?ттифоқ ?жроия қўмитаси вице-президенти, шунингдек, 2020-2021 йиллар учун молия бўйича кичик қўмита аъзоси этиб тайинланди.

Мамлакатимиз вакилининг дунё қонун чиқарувчи органларининг бундай нуфузли форуми ишида қатнашиши Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни янада самарали амалга ошириш, шунингдек, халқаро парламентлараро ҳамкорлик кун тартибини шакллантиришдаги мамлакатимиз иштирокини таъминлаш имконини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net