Акмал Саидов Лондонда Буюк Британия парламенти вакиллари билан учрашди

14.02.2020 10:22

ЛОНДОН, 14 февраль, /«Дунё» АА/. Лондон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги делегация Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатаси вице-спикери Елеонора Ленг, Лордлар палатаси аъзоси Баронесса Aлисон Сатти, ?нсон ҳуқуқлари бўйича қўшма парламент қўмитаси вакиллари ҳамда Буюк Британия илмий-тадқиқот ва таълим марказлари экспертлари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Амалий ва конструктив муҳитда ўтган мулоқотлар чоғида парламентаризм ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Британия томонига мамлакатимизни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича батафсил дастурни белгилаб берган Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида маълумот берилди.

Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ва жадал ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни олқишлаб, Жамоатлар палатаси вице-спикери Елеонора Ленг парламент мақомини ошириш, ҳукуматни шакллантиришда, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашда парламент ролини кучайтириш соҳасида мамлакатимиз эришган ижобий ютуқларни алоҳида қайд этди. Aйни пайтда қонун чиқарувчи органда ошкора овоз бериш механизмини жориш этиш ва унинг мажлисларини онлайн трансляция қилиш парламент фаолияти самарадорлигини оширишга имкон бериши таъкидланди.

Вице-спикер Бирлашган қироллик парламентининг кўп асрлик тарихи ва анъанларига қарамай Британия депутатлари бошқа мамлакатларнинг, жумладан Ўзбекистоннинг парламентаризмни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини ўрганиш ва тажриба алмашишга қизиқиш билдиришини таъкидлади. Шу муносабат билан қонун чиқарувчилар, юристлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида қўшма тадбирлар ташкиллаштиришга қизиқиш билдирилди. Унинг сўзларига кўра бунда яқиндагина янги таркиби шакллантирилгани Ўзбекистон бўйича барча партиялар парламент гуруҳи муҳим роль ўйнаши мумкин.

Халқаро ҳуқуқни мустаҳкамлаш, жумладан Ёшлар ҳуқуқлари бўйича БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларига юқори баҳо бериб, Британия томони халқаро ташкилотлар, хусусан БМТ ва унинг шартномавий органлари, ЕХҲТ Парламент Aссамблеяси, Парламентлараро иттифоқ ва бошқа тузилмалар доирасида ҳамкорлик қилишнинг муҳимлигини қайд этди.

Британия экспертлари ёшлар ҳуқуқини таъминлаш масалалари ва Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган тегишли БМТ конвенцияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган Самарқанд форумида иштирок этишга катта қизиқиш билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net