Акциз солиғи ставкасини ошириш бўйича таклифга изоҳ

29.05.2020 10:55

Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши томонидан айрим ижтимоий тармоқлар ва ?нтернет ресурсларида нефть маҳсулотларига акциз солиғини солиш билан боғлиқ чоп этилган мақолалар кўриб чиқилди.

Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва аниқ фактлар билан исботланмаган бу каби мақолалар ва шарҳларнинг эълон қилиниши вазирлик ва идоралар томонидан халқаро мажбуриятларни бажаришга қаратилган ишларнинг моҳиятини бузиб талқин этади.

Авваламбор, МДҲ доирасида тузилган эркин савдо зонаси тўғрисидаги кўп томонлама Битимга (Битим) қўшилишда Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларни қайд этиш лозим.

Битимни унинг томонлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қўллаш тўғрисидаги Баёнига мувофиқ, 2020 йилнинг 31 декабрида Ўзбекистон томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар ва импорт қилинган товарларга акциз солиғи ставкаларини унификация қилиш учун қабул қилинган ўтиш даври тугайди, яъни белгиланган муддатгача мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган товарларга ўрнатилган акциз солиғи ставкалари умумий махражга келтирилиши керак.

Акциз солиғининг товарлар бўйича унификациясини таъминлаш ЖСТ ва ЕО?? каби халқаро ҳамда минтақавий ташкилотларнинг ҳужжатлари ва амалиётларида ҳам назарда тутилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда импорт қилинганда 52 та товар позициясига, маҳаллий ишлаб чиқаришда эса - 15 та позицияга акциз солиғи солинмоқда.

Хусусан:

- 42 та товар позициялари бўйича фақат импорт қилишда акциз солиғи солинади;

- 10 та товар позициялари бўйича импорт қилиш ва мамлакатимизда ишлаб чиқариш (шу жумладан, нефть маҳсулотлари) ҳолатларида бир хил қийматга эга бўлмаган акциз солиғи ставкалари ўрнатилган;

- 5 та товар позициялари бўйича фақат мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарларга акциз солиғи солинади.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 май куни ?вестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бўлиб ўтган тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгашининг навбатдаги мажлисида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари эътиборига республика томонидан акциз солиғини солишни унификация қилиш ва тегишли чора-тадбирлар тайёрлаш бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажариш зарурлиги тўғрисида маълумот ҳавола этилди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг фақат нефть маҳсулотлари импортига акциз солиғини 20 фоизга ошириш бўйича таклифи тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгашининг Котибиятига тақдим этилмаган.

 Бундан ташқари, ставканинг таклиф этилаётган ўзгариши халқаро мажбуриятлар ва амалиётга мос келмаслиги сабабли кўриб чиқилиши ва қўлланилиши мумкин эмас.

Шу билан бирга, товарларни ишлаб чиқариш ва импорт қилишда бир хил солиқ ставкалари қўлланилса, ишлаб чиқарилган ва импорт қилинадиган акцизли маҳсулотларга нисбатан тенг ва адолатли ёндашув таъминланади, бу эса рақобат учун тенг шароитларни яратади.

Тариф ва нотариф тартибга солиш 

Кенгашининг котибияти

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net