Афғонистон Президентининг маслаҳатчиси қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган ўзбекистонлик мутахассисларнинг тўлиқ хавфс

19.03.2021 13:15

ТОШКЕНТ, 19 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла Эргашев кеча Кобул шаҳрида Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулла Муҳиб билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, томонлар хавфсизлик соҳасида ўзбек-афғон муносабатларини ривожлантириш, Ўзбекистон иштирокида Афғонистон ҳудудида инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Афғонистон томони афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Ҳамидулла Муҳиб «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш линияси ва «Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўли қурилиши каби қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган ўзбекистонлик мутахассисларнинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлашга Афғонистон томони тайёрлигини билдирди.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net