Абдулазиз Комилов Германия Федерал ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан учрашди

30.01.2020 10:02

ТОШКЕНТ, 30 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 29 январь куни Берлинда Германия Федерал ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Т?В Матбуот хизматига таяниб.

Суҳбат чоғида Германия пойтахтида 28 январь куни бўлиб ўтган «Яшил Марказий Осиё» ташаббусига бағишланган халқаро конференция натижалари юқори баҳоланди. Германиянинг ушбу ташаббуси Марказий Осиё бўйича қабул қилинган Европа ?ттифоқи янги стратегиясининг муҳим таркибий қисмига айланиши мумкинлиги эътироф этилмоқда.

Таъкидланганидек, 2019 йилда амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатди.

Учрашувда сиёсий, савдо ва сармоявий соҳалар билан бирга, икки томонлама ҳамкорликни маданият, таълим ва фан соҳаларида ҳам фаоллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотда, шунингдек, Aфғонистонда тинчликка эришиш, турли даражадаги музокараларда мамлакатларимизнинг ушбу йўналишдаги ўзаро фаол ҳамкорлигини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net