Абдулазиз Комилов Aфғонистон ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

06.04.2020 20:58

ТОШКЕНТ, 6 апрель. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Aфғонистон ?слом Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Ҳаниф Aтмар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматига асосланиб.

Aбдулазиз Комилов Ҳаниф Aтмарни ташқи сиёсат идорасига раҳбар этиб тайинлангани билан табриклади ва фаолиятига муваффақият тилади.

Ҳаниф Aтмар Ўзбекистон Aфғонистондаги инқирозни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни қатъий қўллаб-қувватлаётгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Шунингдек, у Ўзбекистон томонига зарур тиббий буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари шаклидаги инсонпарварлик ёрдами учун ҳам ўз ташаккурини билдирди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон кун тартибидаги ва қатор минтақавий масалалар бўйича ҳам фикр алмашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net