2020 йил Ўзбекистоннинг давлат, жамият ва иқтисодий ҳаётида туб бурилиш йили бўлади – таиландлик экспертлар

25.01.2020 11:22

БAНГКОК, 24 январь. / "Дунё" АА/. Таиланднинг сиёсий ва эксперт доиралари Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат парламентига йўллаган Мурожаатномасини катта эътибор билан кузатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу мамлакат вакилларининг Ўзбекистон раҳбариятининг барқарор иқтисодий ривожланиш, қонун устуворлиги ва халқ фаровонлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларига билдираётган муносабатлари бунинг тасдиғидир.

– Ўзбекистон Президенти Парламентга Мурожаатномасида бугунги Ўзбекистон учун долзарб масалаларга тўхталди, – деди Таиланд Молия вазирлиги Фискал тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Писеспорн Васавонг. – Хусусан, унда мамлакатнинг “Бизнес юритиш” рейтингидаги кучли 50 таликдан ўрин олган давлатлар қаторига киритиш бўйича билдирилган фикрларни муҳим, деб ҳисоблайман.

Президент Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, уни қўллаб-қувватлашга прагматик ёндашувини намойиш этди. Шунингдек, Фискал сиёсат институтини яратиш ғоясини маъқуллайман. Бунга ўхшаш амалиёт кўплаб мамлакатларда синовдан ўтган ва унинг иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан самарадорлиги исботланган. Шу боис буни ўз вақтида қабул қилинган қарор, дейиш мумкин.

?шончимиз комил, 2020 йил Ўзбекистоннинг давлат, жамият ва иқтисодий ҳаётида туб бурилиш нуқтаси бўлади. Буни сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз натижаларини бера бошлагани билан изоҳлаш мумкин.

Таиланд Миллий Aссамблеяси сенатори Ютагорн Вонгвиан ўз интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги таркибдаги парламентга йўллаган Мурожаатномасини интиқлик билан кутганини айтди. 

- Ўтган йил декабрь ойида парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашгандим, - дейди у. - Муваффақиятли ўтган сайловдан сўнг Президент тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш соҳасида парламент назоратни кучайтириши кераклигини айтди. Ушбу ташаббус мамлакатда ва халқаро миқёсда иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда тараққиётга эришиш мақсадларига тўлиқ мос келади. Шу ўринда хайрихоҳ ва ҳамкор сифатида Таиланд ҳам Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлашни истардим. Таиланд Миллий Aссамблеяси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ўрнатиш масалаларининг муҳокама қилинаётгани фикримизга мисол бўла олади.

– Парламентга йўлланган Мурожаатнома Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатни ривожлантириш бўйича келгуси йилларга мўлжалланган стратегик ёндашувини ўзида акс эттирди, – деди "The Berita Muslim" журнали медиа-мувофиқлаштирувчиси Суппатра Катия Aри. – ?қтисодиётга давлат аралашувини камайтириш ва бизнесни либераллаштириш, инвестицияларни жалб қилиш, адолатли рақобатни ривожлантириш бўйича эълон қилинган ташаббуслар долзарбдир. Таиландда йилга аниқ ном бериш тажрибаси йўқ. Аммо бу амалиёт Ўзбекистонда жуда самарали ишлаётганига амин бўлдим. Давлатингиз раҳбарининг солиқ тўловчиларнинг вақт ва пулларини қадрлаш бўйича чақириғини алоҳида таъкидлаш даркор. Бу ижтимоий соҳада муаммолар долзарб бўлган кўплаб ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам ўзига хос мурожаатдир.

– Ўзбекистонга сармоя киритиш истагидаги тадбиркор сифатида Президентнинг “Хорижлик инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатланади, ҳурмат қилинади ва ҳимоя қилинади", деган сўзлари менга манзур бўлди, – деди «Wyncoast Industrial Park Public Company Limited» компанияси директорлар кенгаши раиси Жак Чамикорн. – Шу маънода мамлакатга янги инвестициялар кириб келишини кафолатлаш учун ишбилармонлик муҳитини сезиларли даражада яхшилаш янги таркибдаги парламент ва Вазирлар Маҳкамасининг устувор вазифаси бўлмоғи керак, деб ҳисоблайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net