«Синьхуа» агентлиги «Дунё» ААнинг ўзбекистонлик олимлар томонидан коронавирусни ташхислаш бўйича ишлаб чиқилган янги усул ҳақидаги хаба

15.07.2020 17:36

ТОШКEНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Хитойнинг «Синьхуа» расмий ахборот агентлиги Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўсимликлар кимёси институти олимлари коронавируснинг рибонуклеин кислотасини (РНК) ажратиб олиш усулини ишлаб чиққани ҳақида маълумот тарқатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбир.

 «Диагностика воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида «ЭНКОР»  номи билан рўйхатга олинган ва уни оммавий ишлаб чиқаришга рухсат берилган», - деб ёзади Хитойнинг энг йирик янгиликлар агентлиги «Дунё» ахборот агентлиги манбасига асосланиб.

Клиник тадқиқотлар ушбу тўплам дунёда ишлаб чиқарилаётган бошқа тўпламлар билан бир хил сезгирлик ва ўзига хосликка эгалигини кўрсатди. Аммо у фойдаланиш учун қулайлиги, таҳлил натижаларининг тезлиги (бир соат) ва арзонлиги (камида 30 фоиз) билан муқобилларидан афзалликка эга.

Таъкидланишича, тўплам Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги лабораторияларида синовдан ўтказилган.

Хитой жамоатчилиги эътиборини тортган ушбу тўплам устида изланишлар Ўзбекистонда «SARS-CoV-2» вируси биринчи марта аниқланган  март ойидаёқ  бошланган эди.

«ЭНКОР» ёрдамида В ва С гепатитлари вирусларининг РНК /ДНКсини ажратиб олиш ҳамда О?В инфекциясини ҳам аниқлаш мумкин», деб ёзади «Синьхуа».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net