ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирликлари юридик хизматлари раҳбарлари томонидан шартнома-ҳуқуқ базасининг инвентаризацияси ўткази

28.05.2021 16:26

ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳридаги ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси биносида ташкилот фаолиятининг шартнома-ҳуқуқ базасини инвентаризация қилиш ва бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

27-28 май кунлари ШҲТ шартнома-ҳуқуқ базасини такомиллаштириш ва уни инвентаризация қилиш, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг Олтинчи қўмитаси доирасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувларда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари вакиллари иштирок этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net