ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди

15.10.2020 10:34

ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /“Дунё” АА/. Кеча видеоконференцалоқа режимида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар миллий координаторларининг навбатдаги мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир чоғида асосий эътибор ШҲТга аъзо Давлатлар раҳбарлари кенгашининг жорий йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган мажлисига тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ва тасдиқлашга қаратилди.  

ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бу мажлисга Ҳиндистон биринчи маротаба раислик қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net