ШҲТ саммити арафасида XV халқаро “off road” фестивали ҳамда “автосаёҳат” лойиҳаси амалга оширилади

10.08.2022 16:28

ТОШКЕНТ, 10 август. / “Дунё” АА/. Жорий йил 10-20 август кунлари “ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтидан Самарқанд шаҳрига ҳаракатланувчи автосаёҳат” лойиҳаси ҳамда XV халқаро “off road” фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда таъкидланишича, ХV халқаро “offroad” фестивали жорий йилнинг 11-14 август кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Амирсой дам олиш оромгоҳида бўлиб ўтади. Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда “Покатушки клуб Узбекистан” клуби билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Фестиваль кунлари давомида мамлакатимизнинг сайёҳлик масканларига (зиёратгоҳ, музей ва бошқа жойлар) кириш чипталари бепул амалга оширилади ва фестиваль иштирокчилари учун Самарқанд бўйлаб саёҳат ташкил этилади.

Бундан ташқари, фестиваль доирасида турли маданий-кўнгилочар тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилади.

Фестиваль дастурига мувофиқ, республика бўйлаб автосаёҳат лойиҳаси ҳам амалга оширилиши таъкидланган. Шунинг муносабати билан фестивалда ШҲТга аъзо давлатлардан ҳаваскор автосайёҳларнинг иштирок этиши ҳам режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net