ШҲТ МАТТ ?жроия қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди

05.07.2022 18:10

ТОШКЕНТ, 5 июль. /«Дунё» АА/. ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) ?жроия қўмитаси ўз сайтида Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар муносабати билан баёнот эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«ШҲТ МАТТ ?жроия қўмитаси аксилконституциявий кўринишлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни қоралаб, тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва барқарор тараққиёт тарафдори эканини билдириб, жорий йил 1 июль куни Қорақалпоғистонда содир этилган воқеалар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан  қонунчилик ва тартибни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, миллатлараро тотувлик ҳамда кўп миллатли ўзбек заминида барча халқларнинг тинч-тотув яшашини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдиради», - дейилади ҳужжатда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net