ШҲТ мамлакатларининг тараққиёт ва равнақ сари муштарак интилишлари рамзи

15.09.2022 12:46

САМАРҚАНД, 15 сентябрь. /«Дунё» АА/. Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити давом этмоқда. Аввал хабар қилинганидек, ШҲТда иштирок этаётган барча мамлакатларнинг етакчилари Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки томонлама учрашув ва музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Республикаси Президенти ?лҳом Алиев, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Покистон ?слом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Эрон ?слом Республикаси Президенти ?броҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида дарахтлар экди.

Шарқ халқлари қадриятига кўра, дарахт экиш – хайрли иш. Мамлакатларимиз етакчилари биргаликда эккан дарахтлар ҳам ШҲТ мамлакатларининг дўстлиги, яхши қўшничилиги, тараққиёт ва равнақ сари муштарак интилишлари рамзидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net