Шайх Аҳмад Тоййиб Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси бўлди

03.03.2020 12:17

САМАРҚАНД, 3 март. /«Дунё» АА/. Самарқандда ўтказилаётган “?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Тоййибга Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири  ЎзА манбасига асосланиб.

Анжуманда Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва фаолларининг бу ҳақдаги қарорини ўқиб эшиттирди. Шайх Аҳмад Тоййибга ушбу унвон ва эсдалик совғалари топширилди.

Мартабали меҳмон ушбу юксак эътибор ҳамда ?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимотига бағишланган нуфузли конференциянинг ўтказилиши ташаббускори бўлган Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net