Шахид ТАСЛ?М – ҳинд ёшларининг ўзбек тилини ўрганишга қизиқиши баланд

17.08.2020 17:32

ДЕҲЛ?, 17 август. /«Дунё» АА/. Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш мамлакатимизда давлат тили бўйича амалга оширилаётган сиёсатда устувор аҳамият касб этади. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, бу соҳада халқаро ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган. Қайд этиш жоиз, бунинг самарасида ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи юксалишда давом этмоқда, унинг бошқа тиллар билан алоқалари ижтимоий воқелик сифатида ривожланиб бораётир.

Бугунги кунда қатор халқаро таълим даргоҳларида бўлгани каби Ҳиндистоннинг Жомия Миллия ?сломия университетида ҳам ўзбек тили ва адабиёти кенг ўқитиб келинмоқда. “Дунё” АА мухбири ушбу олий ўқув юртининг Ўзбек тили ва адабиёти таълими йўналиши раҳбари, профессор, доктор Шахид Таслим билан суҳбатлашди.

– Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик ришталари тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Буюк ипак йўлининг икки мамлакат ҳудудидан ўтиши нафақат савдо-иқтисодий, балки маданиятлар ўртасида ҳам чуқур алмашинувлар юз беришига хизмат қилган. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ўзаро муносабатлар янги мазмун билан бойиб бормоқда.

Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида ҳинд тилларига қизиқиш юқори. Шунингдек, ҳинд маданияти ва кинофильмлари ҳам мамлакатда кенг оммалашган.

Шу билан бирга, Ҳиндистонда ҳам Ўзбекистон маданий-маърифий ҳаётига қизиқиш ортиб бормоқда. Жумладан, ҳинд ёшлари, хусусан, илмий доира вакиллари орасида ўзбек тилини ўрганиш ва ўзбек адабиётшунослиги соҳасида илмий изланиш олиб бораётганлар сони кўпчиликни ташкил қилади.

Ҳиндистондаги машҳур олий таълим муассасаларидан бири Жомия Миллия ?сломия университетида 2004 йилдан буён ҳиндистонлик талабаларга ўзбек тили ўқитилмоқда. Мазкур университет Ҳиндистонда ўзбек тили ўқитиладиган ягона олий ўқув маскани ҳисобланади. Университет раҳбарияти ўзбек тилини ёшлар ўртасида тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Университетда ўзбек тили бўйича таҳсил олган ёшлар орасида бугунги кунда ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бораётганлар кўпчиликни ташкил қилади. Шунингдек, ўзбек тилини ўрганган талабалар бугун икки мамлакат ўртасида сайёҳлар алмашинувининг муҳим иштирокчиларига айланишмоқда.

1920 йилда ташкил этилган Жомия Миллия ?сломия университети Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида жойлашган. У мамлакатдаги учта энг йирик университетлардан бири бўлиб, 9 та факультет, 38 та бўлим бор. Шунингдек, олий ўқув юртида Ҳиндистон ва жаҳон халқлари муносабатларини  илмий тадқиқ этувчи 27 та марказ фаолият олиб бормоқда. Марказларда илмий тадқиқотлар билан бир қаторда хорижий тиллар чуқур ўргатилади.

Университетда ўзбек тилида таълимни ташкил этиш жараёнида ёшларга ўзбек тили ва мамлакат тарихини чуқурроқ ўргатишга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Зеро, тил жамият ривожи ва шаклланишида муҳим ўрин тутади ва улар ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланади. Ўзбек тилидан сабоқ бериш баробарида ўзбек тил ва адабиётининг замонавий ривожланиши бўйича илмий тадқиқот ҳам олиб боряпман.

Таъкидлаш жоиз, университетимизда ўзбек тили ва маданияти маркази ҳам ташкил этилган.

Шунингдек, мазкур таълим даргоҳида «Ўзбек тили дўстлари» клуби фаолиятини йўлга қўйдик. «Ўзбек тили дўстлари» клуби томонидан ўтказиб келинаётган тадбирлар, маданий-маърифий тадбирлар ҳинд ёшларининг ўзбек халқи қадриятлари ва анъаналарига бўлган қизиқишининг ортишига, бу, ўз навбатида, клуб аъзолари сафининг кенгайишига хизмат қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net