Шавкат Мирзиёевнинг Президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳинд нашрлари диққат марказида

29.10.2021 11:12

ДЕҲЛ?, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг сиёсий-таҳлилий нашрларидан бири - «Political Events» журналида «Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сайловида 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақола муаллифи, журнал бош муҳаррири Моҳад Хан жорий йил 22-25 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб, сайлов жараёнларини бевосита  кузатди. Муаллиф мамлакатимизда бўлиб ўтган муҳим сиёсий воқеадаги иштироки тафсилотларини ҳинд муштарийларига тақдим қилган.

Материалда Ўзбекистон Президенти сайловида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1 фоиз овозини олиб ғалаба қозонгани таъкидланган. Бу ҳақда 25 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан расман эълон қилингани қайд этилган.

Мақолада мамлакатдаги 19,9 миллион сайловчиларнинг 80,8% Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган 10 минг 761 сайлов участкасига келиб ўз танловини амалга оширганига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан,  нашр Ўзбекистонда аҳолининг ислоҳотларга бефарқ эмаслиги, уларнинг ҳуқуқий ва сайлов маданияти юксакганини маълум қилинган.

«Сайлов жараёнларида 5 та сиёсий партиядан илгари сурилган номзодлар иштирок этди. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев – 80,1 фоиз овоз тўплаб ёрқин ғалабага эришди. Ўзбекистон халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисова 6,6 фоиз, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Алишер Қодиров 5,5 фоиз овоз билан иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. Қолган икки нафар номзод сайловчиларнинг 5 фоиздан кам овозини тўплади», - деб ёзади «Political Events».

Нашр ўз ўқувчиларини сайлов жараёнлари 1000 га яқин халқаро кузатувчи томонидан мониторинг қилингани, улар барча сайлов жараёнини диққат билан кузатиб боргани билан таништирган.

 «МДҲ ?жроия қўмитаси раиси, МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари Сергей Лебедев сайлов жараёнлари демократия тамойилларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этилганини, барча номзодларга сайловолди кампаниясини ўтказиш учун тенг шарт-шароитлар яратилганини эътироф қилди», - дея қайд этади ҳинд нашри.

Таъкидланганидек, сайлов жараёнлари осойишта руҳда, шаффоф ҳолда, барча қоидаларга риоя қилиниб ташкил этилди. Ўзаро рақобатчи бўлган сиёсий партиялар вакилларининг иш жараёнларига аралашиш билан боғлиқ воқеалар, ёки тарғибот-ташвиқот кампаниялари, учрашувлар ўтказишни чеклаш билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмаган.

Муаллифнинг фикрича, охирги беш йил ичида мамлакат ҳаётидаги барча соҳаларда ислоҳотларни амалга оширган, давлатни жадал иқтисодий ривожланиш йўлига олиб чиққан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг ёрқин ғалабаси байрамона кайфиятда кутиб олинди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон жамиятини жаҳон ҳамжамияти учун тўлиқ очиқлигини таъминлади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, ҳаёт талаб қилган маъмурий, ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди.

Шу ўринда, муаллиф Моҳад Хан амалий натижадорлик, инсон манфаати ислоҳотларнинг бош мақсадига айланганини эътироф этади. «?жтимоий йўналтирилган дастурлар амалга оширилди. ?лм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари, спорт соҳаларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилди»,  - дейди у.

?лгари анъанавий равишда танқидларга сабаб бўлган ва омма эътиборини қаратган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сиёсий маҳбусларни озод қилиш, халқаро савдо тартиботига енгилликлар бериш каби қатор масалалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг дастлабки 5 йиллик фаолияти натижасида ўз ечимини топди. Сайлов жараёнларида рақобатчи партиялар мамлакатнинг истиқболдаги тараққиёти учун муҳим масалаларга электорат эътиборини қаратди.

Мақолада таъкидланганидек, сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингач, Президент Шавкат Мирзиёев ўзига билдирилган юксак ишонч учун Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирди.

Ҳинд нашри Шавкат Мирзиёевнинг «Шундай улуғ халқнинг ишончи мен учун катта бахт! Менга шунча ишонч билдириб, қўллаб-қувватлагани учун барча партиядошларимга, ёшларга, азиз фарзандларимга, мунис оналарим ва нуроний оталаримизга таъзим қилиб, раҳмат айтаман. Бу ишонч менга куч бағишлайди. Шу билан бирга, ички дунём билан сезаманки, бу жуда катта масъулият ва жавобгарлик», - деган сўзларидан иқтибос келтиради.

Мақола интиҳосида журнал бош муҳаррири Моҳад Хан,  сайлов жараёнлари байрамона руҳда бўлиб ўтгани, жонли мунозара ва мулоқотлар ижтимоий тармоқлар, медиа платформалар орқали эфирга узатилганини  қайд этган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net