Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон саноат кооперациясини фаол ривожлантириш тарафдори

06.11.2020 09:51

ТОШКEНТ, 5 ноябрь. / «Дунё» АА /. Президент Шавкат Мирзиёев кеча онлайн шаклда бўлиб ўтган ?мпорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқида ҳозирги кунда Ўзбекистон саноат ривожланишини жадаллаштираётганини таъкидлади.

«Биз хомашё экспортини қисқартириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва кўпайтириш сиёсатини амалга оширяпмиз, - деди давлатимиз раҳбари. — Шу маънода, саноат кооперациясини фаол ривожлантириш, биринчи навбатда, минерал-хомашё ресурсларни чуқур қайта ишлаш ва экспорт бозорларига чиқиш учун юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхоналар ташкил этиш тарафдоримиз”.

«Шу мақсадда саноат кооперацияси бўйича қўшма дастур қабул қилишни ҳамда қўшма инвестиция фондлари, сармояларни кафолатлаш ва суғурталаш каби воситалар ёрдамида  икки мамлакат бизнес вакилларини аниқ лойиҳаларни амалга оширишга рағбатлантиришни таклиф этамиз», - деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net