Шавкат Мирзиёев: Марказий Осиё, Буюк ипак йўли даврларида бўлганидек, Европа ва Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-транзит йўлак

06.11.2020 09:50

ТОШКEНТ, 5 ноябрь. / «Дунё» АА /. «Бугун Марказий Осиё, Буюк ипак йўли даврларида бўлганидек, Европа ва Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-транзит йўлакларининг хабига айланиши мумкин», деди  Президент Шавкат Мирзиёев ?мпорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқида.

«Биз Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон янги мультимодал транспорт йўлаги очилганини олқишлаймиз, ушбу маршрут бўйлаб темир йўл қуриш лойиҳасини тезлаштириш тарафдоримиз», - деди Ўзбекистон Президенти.

Давлатимиз раҳбари “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида қуруқ портлар, логистика ва улгуржи тарқатиш марказларининг яхлит тармоғини шакллантириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қилди.

«Марказий ва Жанбуий Осиё темир йўллари тизимларини боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратиш борасидаги ташаббуслар катта аҳамиятга эга», - деди Ўзбекистон раҳбари.

Бу Евроосиё қитъасининг қуруқлик транспорти тизимини ёпиш имкониятини беради.

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида Ўзбекистон ташкилот ҳузурида Транспорт ва коммуникацияларни ўзаро боғлашни ривожлантириш бўйича минтақавий марказни яратиш тўғрисида таклиф киритганини эслатиб ўтди ва ушбу ташаббусни ҳамкор давлатлар ва халқаро ташкилотлар фаол қўллаб-қувватлашига умид билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net