Шавкат Мирзиёев ғалабаси Ўзбекистон халқининг мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга юксак ишончини намойиш

26.10.2021 17:48

АНҚАРА, 26 октябрь. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизда жорий йил 24 октябрь куни ўтказилган Президент сайловининг дастлабки натижалари ҳақида Туркия сиёсий, таҳлилий-эксперт доиралари вакиллари ўз муносабатини билдирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бинали Йилдирим, Туркия собиқ Бош вазири:

- Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловнинг юқори даражада ташкил этилгани бизни жуда мамнун қилди. Чуқур тарихий илдизларимиз муштарак бўлган Ўзбекистоннинг барқарорлиги ва тараққиёти биз учун ҳам жуда муҳим.

Президент сайлови натижалари қардош ва дўст ўзбек халқига хайрли бўлсин. Сайхун ва Жайхун дарёлари ўртасидаги барокотли тупроқни ўз ичига олувчи Ўзбекистон бутун туркий дунёнинг маънавий қалби ҳисобланади.

Биз Тошкентни худди Анқара каби яхши кўрамиз, Бухоро қалбимизга Кўниё қадар яқин, Самарқандни Бурсага менгзаймиз. Ўзбекистон нафақат тарихий шаҳарлари билан, балки ?мом Бухорий, ?мом Термизий, ?мом Мотуридий, ?бн Сино, Беруний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби дунё илм-фани тараққиётига беназир ҳисса қўшган олиму фузалолари билан ҳам машҳур. Янги даврда мазкур тарихий асосларга таянган ҳолда Ўзбекистонда янги юксалишлар бўлишига ишонаман.

Осман Местен, Туркия Буюк Миллат мажлисидаги (парламент) «Туркия-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раҳбари:

- Шавкат Мирзиёев ғалабаси Ўзбекистон халқининг мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга юксак ишончини намойиш этди.

Сўнгги беш йилда ички сиёсатдаги ижобий ўзгаришлар, Ўзбекистонинг халқаро майдондаги нуфузининг юксалиши Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат келажаги учун муносиб номзод эканидан далолат берарди ва ўзбек халқи буни яна бир бор тасдиқлади.

 Шавкат Мирзиёев етакчилигида Ўзбекистоннинг минтақа, туркий дунё ва халқаро майдондаги обрў-эътибори янада ошишига  аминман. Президент Шавкат Мирзиёев ва барча Ўзбекистон халқини буюк ғалаба билан табриклаймиз.

Месут Емре Кaрaкосе, Туркия стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари:

- Ўзбекистон халқи Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлади ва катта ишонч билдирди. Бу натижа аҳолининг Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнунлиги ва уларни қўллаб-қувватлаётганидан далолатдир.

Президент сайлови тўла демократик тамойиллар асосида ва очиқлик руҳида ўтди. Халқаро кузатувчилар сайловни диққат билан кузатиб борди ва овоз бериш жараёнида ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилмаганини таъкидламоқда. Ўзбекистон Президенти сайлови демократик етуклик даражаси бўйича кўплаб давлатлар учун намуна бўлди, деб ҳисоблайман.

Сайловда аҳолининг юқори даражадаги иштироки ўзбек халқининг давлат раҳбариятига бўлган ишончининг яққол ифодасидир. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон истиқболда янгидан янги марраларни забт этишига ишончим комил.

Сайлов натижалари қардош ўзбек халқига ва Ўзбекистон давлатига муборак бўлишини тилаб, Президент Шавкат Мирзиёевни ушбу улкан муваффақият билан табриклаймиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net