Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари Сovid-19га қарши курашишда биргаликдаги ҳаракатларни муҳокама қилди

24.07.2020 11:51

ТОШКEНТ, 24 июль. / «Дунё» АА /. Бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Соғлиқни сақлаш вазирларининг учрашуви видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Тадбирда Ўзбекистон делегациясига Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов раҳбарлик қилди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг Сovid-19 пандемиясига қарши курашдаги биргаликдаги ҳаракатлари кун тартибидаги асосий масалалар бўлди. Томонлар инфекцияга қарши курашиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, касаллик такрорланиши даъвом этган тақдирда ишлаб чиқиладиган режалар тўғрисида маълумот алмашилди.

ШҲТга аъзо мамлакатлар Соғлиқни сақлаш вазирларининг учинчи видеоконференция шаклидаги йиғилишида Ташкилот бош котиби  Владимир Норов коронавирус билан боғлиқ вазият ва уни даъволаш бўйича кўрилаётган чоралар хусусида тўхталди.

—Халқаро экспертлар фикрига кўра, вазият беқарорлигича қолмоқда ва умуман эпидемия ҳолати ёмонлашган ҳолда вируснинг қайта тарқалиш хавфи сақланиб қолмоқда. Шубҳасиз, ушбу омиллар ШҲТнинг янги таҳдидларга қарши чора-тадбирлар қўллашида тезкорликни талаб қилади. Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик механизмларининг самарали ишлаши учун ҳуқуқий базани ва алгоритмни такомиллаштириш зарур, — деди ШҲТ Бош котиби. — Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида Ташкилотга аъзо-давлатларнинг минтақадаги эпидемиялар хавфига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини қабул қилиш режалаштирилган. Давом этаётган коронавирус пандемияси хавфининг жиддийлигини инобатга олган ҳолда, биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар ва ўзаро ёрдам ушбу фавқулодда вазиятни муваффақиятли бартараф этиш ва эпидемия тарқалишини тўхтатиш учун ўта муҳим аҳамият касб этмоқда.

Видеоконференцияда, шунингдек, делегациялар «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан Сovid-19нинг тарқалишига қарши курашиш бўйича кўрилаётган кенгайтирилган чора-тадбирлар шарҳи» ни  ҳам муҳокама қилди ва тегишли қарор қабул қилди.

Учрашув якунида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари якуний Баёнот имзолади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net