Сеулдан қутлов

16.09.2020 10:11

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” АА фаолиятининг бир йиллиги муносабати билан ҳамкорларимиз ва касбдошларимиз ўзларининг қутловларини йўлламоқда.

Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен Агентлик ходимларини дипломатик ваколатхона ходимлари номидан самимий табриклаб, эзгу тилаклар изҳор қилган.

“Жаҳон миқёсида юз берган пандемия туфайли вужудга келган бугунги қийинчиликларга қарамасдан, тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни атрофлича акс эттириш йўлида фаол иш олиб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, янги ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака ҳамда мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини янада юксалтириш йўлидаги барча хайрли ишларингизда муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламан”, деб таъкидлаган В.Фен.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net