Сеулда «Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Жаҳон савдо ташкилоти» мавзусида онлайн-конференция ўтказилди

07.02.2021 16:58

СЕУЛ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ва Ўзбекистон Ёшлари умумжахон ассоцияциясининг мазкур мамлакатдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон, Корея ва Жахон савдо ташкилоти” номли халқаро онлайн-конференция ташкил этилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги маъсул ходимлари, Ўзбекистон ва Жанубий Кореядаги ушбу мавзуга қизиқиш билдирган мутахассислар иштирок этди.

Тадбирда бир нечта нуфузли журналда халқаро савдо, Марказий Осиё давлатлари тараққиёти тўғрисида мақолалар чоп этган ва бугун ?нҳа университетида халқаро савдо йўналиши бўйича тадқиқот олиб бораётган Валижон Тўрақулов асосий тақдимотчи сифатида қатнашди.

Халқаро тадқиқотчи анжуман иштирокчиларининг саволларига жавоблар берди. Шу жумладан, Ўзбекистонни ЖСТга қўшилиши билан боғлиқ бўлган имкониятлари бўйича ахборот берилди ва Жанубий Корея тажрибасига асосланган ҳолда унинг салоҳиятидан фойдаланиш бўйича фикрлар билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net