Сенат Раиси ХМТ мувофиқлаштирувчиси билан ташқи миграция борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилди

15.03.2021 12:58

ТОШКЕНТ, 15 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бугун Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича минтақавий мувофиқлаштирувчиси Зейнал Гаджиевни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  

Парламент юқори палатаси Ахборот хизмати маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш, муносиб иш жойлари ва меҳнат шароитларини яратиш, ташқи миграция борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан фуқароларимизни чет давлатларда ҳуқуқлари ва манфаатлари, муносиб иш билан таъминланиши, одам савдоси қурбонларини юртимизга қайтариш масалалари, ноқонуний миграция ва бошқа йўналишлардаги ишларнинг олиб борилиши тўғрисида сўз юритилди.

Зейнал Гаджиев сўнгги йилларда мамлакатда чет элда фаолият олиб бораётган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон ва Халқаро миграция ташкилоти билан икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва янги йўналишларни қамраб олган ҳолда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш имкониятларига урғу берилди.

Тадбир натижасида томонлар халқаро ҳамкорлик бўйича белгиланган вазифаларни биргаликда амалга ошириш, ХМТ ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш юзасидан келишувга эришди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net