ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. "Uzbekistan Airports" акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабарига кўра, бугундан эътиборан, Тошкент халқаро аэропортида ўрнатилган Self Check-In киоскалари хизматидан Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси йўловчилари ҳам фойдаланадиган бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Аввал маълум қилинганидек, ўзини ўзи рўйхатдан ўтказиш хизматларидан, «Turkish Airlines» авиакомпанияси йўловчиларигина фойдаланарди.