SEAMO-2020 халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик 4 нафар ўқувчи ғолиб бўлди

22.12.2020 15:25

ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил ўтказилган SEAMO-2020 халқаро математика олимпиадасида 16 минг нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Халқ таълими вазирлиги маълумотига таяниб.

Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадаси (SEAMO)га Сингапурнинг Терри Чев академияси томонидан асос солинган ва олимпиада орқали ўқувчиларнинг математик билими ва саводхонлиги синовдан ўтказилади. Ушбу нуфузли халқаро олимпиадада Австралия, АҚШ, Сингапур, ?ндонезия, Япония, Хитой, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг ўқувчи-ёшлари иштирок этиб келади.

SEAMO-2020 халқаро математика олимпиадасида юртимиздан 150 нафар ўқувчи қатнашиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди. Улар орасида Самарқанд вилоятидан иштирок этган ўқувчилар битта олтин, учта бронза медаллари соҳиблари бўлди.

 Олимпиада ғолиблари бўлган ўқувчилар Сингапурнинг Терри Чев академияси томонидан ўқувчилар учун математик билимларни янада ошириш бўйича ташкил этиладиган бир ҳафталик ўқув курсида иштирок этади. Шундан сўнг ўқувчиларга халқаро даражадаги дипломлар топширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net