Сайёҳлик объектлари учун эпидемиологик хавфсизлик сертификатлаштириш тизимини ишлаб чиқишда ?спания билан ҳамкорлик қилинади

14.05.2020 17:07

ТОШКЕНТ, 14 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти томонидан «Янги воқелик: ?спания тажрибаси» мавзусида вебинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.

Вебинарда коронавирус билан боғлиқ пандемиядан кейинги даврда туризмни ривожлантириш, соҳани тиклаш технологиялари, сайёҳлик объектлари учун эпидемиологик хавфсизлик бўйича сертификатлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Унда Туризмни ривожлантириш институти, «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси, Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси вакиллари ва туризмни барқарор ривожлантириш бўйича халқаро экспертлар иштирок этди.

Онлайн семинарда Туризмни ривожлантириш институти ҳамкори Алла Пересолова тақдимот ўтказиб, халқаро бозорда янги тенденция ва ҳодисалар, санитар стандартларни татбиқ этиш бўйича қабул қилинаётган чоралар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, туристик объектларни коронавирусга қарши хавфсизлик бўйича сертификатлаштириш масаласига доир ?спания тажрибаси кўриб чиқилди. ?спаниянинг Туризмда сифат институти президенти Мигель Миронеснинг соҳани пандемиядан кейинги даврда ривожлантиришга оид маърузаси тингланди.

Ҳамкор мамлакатнинг ҳар икки маърузачиси санитар стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш билан боғлиқ масалаларда Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Онлайн учрашув якунида пандемия ва ундан кейинги даврда туризм соҳасини тиклаш масалаларини ҳал қилишда ҳамкорликка келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net