«Зомин» туристик-рекреацион зонаси ҳудудида 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қурилади

01.05.2021 11:25

ТОШКЕНТ, 1 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Мазкур ҳукумат қарори давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 6 апрелдаги «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Унга кўра, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси  чегаралари ва «Суффа платоси.2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси чегараларининг тавсифи  ҳамда  «Зомин»     туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

«Зомин»     туристик-рекреацион    зонасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури  ишлаб чиқилди.

Туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолияти қуйидаги йўналишлардан иборат:

-Туристик зонада замонавий туризм инфратузилмаси объектларини, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;

-ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;

-транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги, шу жумладан, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш;

-Туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш ва бошқа вазифалар.

 Қарор билан “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

“Суффа платоси. 2 400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси инфратузилмасининг қурилишини молиялаштириш харажатлари белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳани техник-иқтисодий асослаш асосида амалга оширилади.

Дирекция «Суффа платоси. 2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси ҳудудида йўл, мухандислик-коммуникация ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш ва қуриш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи  ҳисобланади.

Ҳужжат билан Туристик зона ҳудудида замонавий туристик инфратузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга рухсат берилди.

Дирекция Жиззах вилояти, Зомин тумани, Мустақиллиқ кўчаси, 2-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Халқаро консультантлар томонидан Туристик зонанинг мастер-режаси ишлаб чиқилди ва унга 250 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестициялар жалб қилинади.

Туристик зонада  2022 йил якунига қадар узунлиги 2 минг 640 метр бўлган замонавий дор йўли қурилади. Бундан ташқари  2022 йил якунига қадар тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (М1СЕ туризм) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холлни ўз ичига олган иккита халқаро даражадаги 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қуриш учун салоҳиятли инвесторлар жалб қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net