Зиёрат туризм дастури доирасида покистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ўзбекистонга келди

08.02.2021 16:28

ТОШКЕНТ, 9 февраль. /«Дунё» АА/. Аввал хабар берилганидек,  зиёрат туризм дастури доирасида покистонлик зиёратчиларнинг юртимизга ташрифи режалаштирилган эди. Кеча дастлабки зиёратчилар мамлакатимизга етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, меҳмонлар, дастлаб, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати ?мом мажмуасида бўлиб, Усмон Мусҳафи, Бароқхон мадрасаси ва Қаффол Шоший зиёратгоҳи билан яқиндан танишди. Шунингдек, Қатағон қурбонлари хотира музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва бошқа шу каби диққатга сазовор масканларда бўлди.

Зиёратчилар энди Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги зиёратгоҳ ва қадамжоларга йўл олади.

Меҳмонларнинг ташрифи Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида «Real Dreams» туристик компанияси томонидан ташкил этилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net