Япониянинг «JTB Group» вакиллари «?пак йўли» туризми халқаро университетида бўлди

04.02.2020 17:09

САМАРҚАНД, 4 февраль. /«Дунё» АА/.  Япониянинг «JTB GROUP» холдинг компанияси вакиллари Самарқанд шаҳридаги  “?пак йўли” туризм халқаро университетида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда “?пак йўли” туризм халқаро университети қошида доимий фаолият юритадиган ва халқаро сертификат берадиган инглиз-япон тиллари бўйича гид-таржимонлик курсларини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўқитувчи ва талабалар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, халқаро туризм соҳасида ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, япон тилини ўргатиш марказини очиш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистонлик битирувчиларни иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш мақсадида япон иш берувчилари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркаларини яратиш учун университет қошида каръера марказини ташкил этишга келишиб олинди.

Маълумот ўрнида, бош офиси Японияда жойлашган «JTB Group» холдинг компанияси 1912 йилдан буён халқаро туризм бозорида ўз хизматларини тақдим этиб келади. Дунёнинг турли давлатларидаги 150 та компания ва 900 та офис ушбу компания таркибига киради. Уларда 26 минг нафардан зиёд ходим меҳнат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net