Японияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва иқтисодий салоҳиятига бағишланган вебинар ўтказилди

28.04.2022 10:20

ТОК?О, 28 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Япониянинг «Japan Leading Edge Foundation» ҳамда «Япония-Ўзбекистон дўстлик жамияти» (JUFA) билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон маданияти, сайёҳлиги ва иқтисодий салоҳияти тарғиботига бағишланган вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сўнгги йиллар давомида республиканинг халқаро миқёсда эришган муваффақиятлари билан танишдилар. Жорий йилда Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги кенг нишонланаётганлиги қайд этилди. ?кки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатидан мамнуният билдирилди.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти бўйича алоҳида тақдимот вебинар қатнашчиларининг эътиборига ҳавола қилинди. Унда мамлакатимиз сайёҳлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, чет эллик сайёҳлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинган зарур чора-тадбирлар алоҳида таъкидланди. Тадбир иштирокчилари Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

 Вебинар қатнашчилари томонидан ушбу онлайн тадбир ташкил этилгани учун мамлакатимиз элчихонасига миннатдорлик бирдирилгани  баробарида келгусида ташқи миграция мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net