«Visit Uzbekistan Music» маданий лойиҳаси Бухородан бошланди

17.01.2022 12:10

ТОШКЕНТ, 17 январь. /«Дунё» АА/. Бухорода  «Visit Uzbekistan Music» кенг кўламли видеолойиҳаси ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм ва спорт вазирлигидан маълум қилинишича, ушбу лойиҳа анъанавий ва замонавий маданиятни тарғиб қилиш ҳамда замонавий ўзбек маданияти намояндалари ижоди орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини хорижда тарғиб этишга қаратилган. Ушбу тадбир доирасида йил давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида суратга олиш ишлари режалаштирилган. ?лк суратга олиш ишлари Бухоро ҳудудида амалга оширилади.

 COVID-19 пандемиясидан сўнг бутун дунё бўйлаб тарихий жойларда мусиқий видеомаҳсулотларни суратга олишда ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Мисол учун, Британиянинг «Coldplay»  гуруҳи ?орданиянинг тарихий пойтахти манзаралари акс эттирилган видеоконцертни ёзиб олди, Андреа Боcелли Миландаги дуомо (собор)да концерт берди, бастакор Людовико Эйнавди Шимолий муз океанидаги музликда ўз маҳоратини намойиш этди.

 Ўзбекистонда бу йўналишни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Асқар ва «Сафо» гуруҳи бошлаб берди.

 Клипларни суратга олиш ишлари ва жонли ижродаги концерти «Dinara&Co» медиа компанияси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Туризм ва спорт бош бошқармаси кўмагида ташкил этилди. Суратга олиш ишларини тажрибали режиссёр ?стеъдод Усмонов олиб бормоқда. Режиссёр Ўзбекистон маданий мероси обидаларидан Бухоро амирининг «Ситораи Моҳи хоса» ёзги саройи, эски шаҳар ва Когон саройида суратга олиш ишларини амалга оширди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net