Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Қорақалпоғистон сайёҳлик салоҳияти билан танишиб, республикага сайёҳли

25.12.2020 13:42

ТОШКEНТ, 25 декабрь. /Дунё АА/. Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Қорақалпоғистоннинг тарихий ва маданий объектлари билан танишиб, сармоявий ва бошқа мазмундаги таклифларни ишлаб чиқиш учун туризм соҳасидаги имкониятлар ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш истиқболларини ўрганмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бельгиядаги элчи Дилёр Ҳакимов ва Туркманистондаги элчи Акмалжон Қўчқоров Қораўзак туманидаги “Султон Увайс Бобо” тарихий мажмуасида бўлиб, минтақанинг туристик салоҳияти, жумладан, зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашди.

Буюк Британиядаги элчи Саид Рустамов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисининг маданий масалалар бўйича маслаҳатчиси Гулбаҳор ?зентаева ва Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи ?бботсон ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этди. Томонлар Буюк Британияда Қорақалпоғистон музейларини тарғиб қилиш ва ушбу мамлакатдан сайёҳлар оқимини фаоллаштиришдаги ҳамкорлик истиқболлари хусусида сўз юритди.

***

?сроилдаги элчи Феруза Маҳмудова Нукусда бўлиб ўтган учрашувда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси минтақавий бошқармаси ва туристик фирмалар раҳбарлари билан Орол денгизи соҳилидаги сайёҳлик лагерини ?сроил компаниялари билан ҳамкорликда ичимлик суви билан таъминлаш, оммавий ахборот воситаларида ахборот материаллари эълон қилиш, журналистлар учун ахборот турлари ташкил этиш, Қорақалпоғистон ҳақида онлайн шаклдаги саёҳат тақдимотларини уюштириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди.

Ҳиндистондаги элчи Дилшод Аҳатов ва Малайзиядаги элчи Равшан Усмонов Қорақалпоғистон сайёҳлик салоҳиятини ўрганиш доирасида “Султон Увайс Бобо” мажмуасида бўлди. Мажмуа ҳудудида туман ҳокими билан учрашувда ушбу объект инфратузилмасини янада ривожлантириш имкониятлари, шу жумладан хорижий маблағларни жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу мажмуани “зиёрат туризми” йўналишида фаолият юритадиган туроператорларнинг сайёҳлик дастурларига киритиш, шунингдек, Ҳиндистон, Бангладеш ва Малайзия мусулмон аҳолиси орасида ушбу мажмуа ҳақидаги маълумотларни кенг тарғиб қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Латвиядаги элчи Қадамбой Султонов “CleanTech Latvia” компанияси раҳбари билан грант ёрдами лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисида музокара ўтказди.

Томонлар, шунингдек, Латвия оммавий ахборот воситаларида Қорақалпоғистоннинг Миздакхон мажмуаси ва бошқа диққатга сазовор жойлари тарихига оид маҳаллий экспертларнинг материаллари асосида республика сайёҳлик салоҳияти тўғрисида қатор мақолалар чоп этишни ташкил қилиш масаласига эътибор қаратди.

***

Франциядаги элчи Сардор Рустамбоев Мўйноқ туманида “ACTED” илмий-тадқиқот бирлашмаси (Франция) ва “Tazabay Grand Service” маҳаллий компанияси вакиллари билан учрашди. Тадбир диққат марказида француз ташкилотининг Оролбўйи минтақасида экотуризмни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Орол денгизи бўйидаги сайёҳлик уйларида қайта тикланадиган энергия манбаларини ўрнатиш бўйича ишларни амалга ошириш масалалари турди.

***

ЮНEСКОдаги доимий вакил Умид Шодиев ва Қорақалпоғистон маданият вазири Қалбай Турдиев республиканинг тарихий жойларини ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритиш учун тайёргарлик ишларини бошлаш тўғрисида келишувга эришди.

Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг номоддий маданий мероси намуналарини ?нсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритиш имкониятлари ўрганилди.

Томонлар ?.Савицкий музейини ЮНEСКО ҳузуридаги Халқаро музейлар иттифоқига аъзо бўлиш масаласини муҳокама қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net