Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Эронда тақдим этилди

01.05.2022 14:20

ТЕҲРОН, 1 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси вакиллари 28-30 апрель кунлари Теҳронда бўлиб ўтган ?слом дунёси мамлакатларининг миллий либослари ва урф-одатлари халқаро кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирнинг очилиш маросимида Эрон Маданият вазирлиги, ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институти, ЮНЕСКО Минтақавий маркази ваколатхонаси, Эрон мода ва кийим-кечакларни тартибга солиш ташкилоти раҳбарияти, шунингдек, ижтимоий-сиёсий доиралар, дипломатик корпус ва Теҳронда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотларнинг вакиллари қатнашди.

Кўргазма доирасида мамлакатимиз элчихонаси томонидан ўзбек халқининг тарихий анъаналари, турмуш тарзи ва азалий урф-одатларини ўзида мужассам этган эркаклар ва аёллар миллий либосларининг хилма-хиллиги ва гўзаллиги билан меҳмонларда катта қизиқиш уйғотган Ўзбекистон стенди ташкил этилди.

Шунингдек, ўзбек стендига ташриф буюрганлар Ўзбекистон халқ амалий санъати, мамлакатимизнинг машҳур сайёҳлик объектлари, қизиқарли саёҳат йўналишлари, меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ҳақидаги маълумотлар билан танишиш имкониятига эга бўлди.

Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, бетакрор меъморий обидалари, сайёҳлик масканлари, миллий таомлари, гўзал табиат манзараси ва замонавий тараққиётига бағишланган фотокўргазма томошабинларда жонли қизиқиш уйғотди.

Меҳмонларга мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, ўзбек халқининг маданияти ва меҳмондўстлиги ҳақида батафсил ҳикоя қилувчи турли тарқатма материаллар тақдим этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net