Ўзбекистондаги биринчи меҳмонхонага «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» сертификати топширилди

26.12.2020 11:52

ТОШКEНТ, 26 декабрь. /“Дунё” АА/. «Qushbegi Plaza Hotel» Ўзбекистонда «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» (Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган) сертификатини олган биринчи меҳмонхона бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, ушбу сертификат хавфсиз саёҳат хизматларини кўрсатиш орқали саёҳатчиларнинг соғлиғини таъминлашга қаратилган. У ҳукуматнинг жорий йил 6 октябрдаги қарори билан тасдиқланган туризм объектлари ва тегишли инфратузилмани сертификатлаштириш, шунингдек, санитария-гигиена хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

«Qushbegi Plaza Hotel» меҳмонхонаси Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, 150 ўринли 75 хонага эга.

Сертификатлаш жараёни икки босқичдан иборат. Биринчи навбатда ташкилотнинг ўрта ёки юқори даражалардаги раҳбарияти хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича ўқув курсларини ўтаб, тест топшириши керак. Сўнгра туризм соҳаси объектларида хавфсиз сайёҳлик хизматлари кўрсатиш бўйича тавсияларни ўзида мужассамлаштирган Oʻz DSt 37.001 давлат стандартига мувофиқлик тўғрисида сертификат олиш учун ариза берилади. Ўқитиш ва сертификатлаш онлайн тарзда амалга оширилади.

«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими туризм саноатининг барча объектларида хавфсиз санитария-гигиена хизматларини кўрсатишни назарда тутади. Яъни сайёҳларга аэропортга ёки темир йўл станциясига етиб келишдан бошлаб, кутиб олиш, трансфер, меҳмонхонага жойлаштириш ва овқатланишни ташкил қилиш, маданий, тарихий, зиёратгоҳ ва ҳордиқ чиқариш жойларида хавфсиз хизматлар кўрсатилади. Юқоридаги барча объектлар хавфсиз саёҳат хизматларини кўрсатиш учун сертификатланиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net