Ўзбекистон Халқаро меҳмондўстлик туризми форумида қатнашмоқда

02.11.2021 12:27

БРЮССЕЛЬ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонасида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги делегация аъзолари билан учрашув ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон туризм ташкилотининг таклифига биноан, жорий йил 31 октябрь - 2 ноябрь кунлари Брюгге шаҳрида ўтказилаётган Халқаро меҳмондўстлик туризми форумида қатнашмоқда.

Учрашувда республикамиз туризм салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш имкониятлари ҳамда йил охирига қадар ва келгуси йилда ўтказилиши мўлжалланаётган тадбирлар режаси муҳокама этилди.

Суҳбат якунида делегация аъзолари Баҳриддин Чустийнинг «Нон» китобини элчихона кутубхонасига тақдим қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу китоб 50 дан ортиқ нон турларига оид маълумотни ўзида жамлаган бўлиб, хорижда Ўзбекистон меҳмондўстлик туризмининг ривожига хизмат қилиши мумкин.

Жорий йил 4 ноябрь куни элчихонада хорижий туризм компаниялари вакиллари, журналистлар ва Бельгияда яшовчи ватандошларимиз иштирокида Бахриддин Чустийнинг «Нон» китоби тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net