Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида маданий-гуманитар ҳамда туризм соҳаларидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

30.09.2021 17:26

АР-Р?ЁД, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси У.Мақсудов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги вакили, режиссёр С.Абдуллаев ва “Al Waleed Philanthropies” хайрия жамғармаси Бош котиби Ламия бинт Абдулмажид Ол Сауд ўртасида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бундан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида маданий-гуманитар ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришнинг йўллари юзасидан фикр алмашиш билан изоҳланади.

Мулоқот аввалида У.Мақсудов мамлакатимизда маданият соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг барча соҳаларда етук мутахассис бўлиб етишиши учун яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисидаги маълумотларни ўртоқлашди. Шу ўринда маданият соҳасига ихтисослаштирилган мактаб ва болалар боғчалари барпо этиш, жумладан, Президент ва ижод мактаблари фаолиятини ривожлантириш, мусиқа асбоб-анжомлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган фабрика фаолиятини қайта тиклаш бўйича хайрия жамғармаси билан ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

Малика Ламия Ол Сауд Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ривожланиб бораётгани ва бунда хайрия жамғармаси қўшаётган камтарона ҳиссани мамнуният билан қайд этди.

Бош котиб юқорида санаб ўтилган соҳалар бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net