Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

06.10.2021 14:45

АКТАУ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги бош консули (Қозоғистон) Отабек Турсинбеков «Актау Сити Тур» сайёҳлик агентлиги директори Юлия Федотова ва «Мангишлак» сайёҳлик ва спорт клуби директорининг ўринбосари Татьяна Плотникова билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув чоғида Юлия Федотова ва Татьяна Плоткинова ўз агентликлари фаолияти ва Ўзбекистон Бош консулхонаси билан ҳамкорликда ишлаш бўйича режалари ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашди. Улар Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар, шунингдек, ўзбек миллий ошхонасининг ранг-баранг, мазали ва ўзига хос таомлари Қозоғистон аҳолиси ўртасида алоҳида қизиқиш уйғотишини таъкидлади.

Бош консул суҳбатдошларга Самарқанд туризм бренди ҳақидаги материалларни тақдим этар экан, Ўзбекистонда сайёҳликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида атрофлича сўзлаб берди.

Сайёҳлик компаниялари вакиллари пандемия чоғида Ўзбекистонга кириш-чиқиш тартиби ва бошқа саволлари юзасидан жавоб олди.

Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон сайёҳлик ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net