ТОШКЕНТ, 5 февраль, /«Дунё»АА/. Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ҳиндистоннинг тиббиёт туризмини ривожлантиришга ихтисослашган туристик компаниялари вакиллари билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Тошкент шаҳридаги “Med Help India” турфирмаси билан ҳамкорликда Ҳиндистондан лор ва нейрохирургия бўйича малакали шифокорларни юртимизга таклиф қилиш ҳамда Тошкент шаҳрида аҳоли учун бепул ва сифатли консультациялар ташкил этиш борасида фикр алмашилди.
Музокарага кўра, жорий йилнинг март ойидан бошлаб ҳиндистонлик шифокорлар Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникаларда фуқароларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиши бўйича келишувга эришилди.