Ўзбекистон ва Ҳиндистон сайёҳлик компаниялари ўртасида онлайн-мулоқот ўтказилди

29.01.2021 11:32

ДЕҲЛ?, 29 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Самарқанд туризм департаменти ва мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Ҳиндистон сайёҳлик компаниялари вакилларининг онлайн-видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, тадбирда Ҳиндистоннинг турли шаҳарларида фаолият олиб бораётган 40 дан ортиқ сайёҳлик компаниялари иштирок этди.

Вебинарда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти туризм департаменти мутахассислари, қатор сайёҳлик компаниялари, хусусан, «Muslim tour», «Mir Arab Travel» компаниялари вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган тақдимотлар намойиш этилди. Туризм соҳасида хорижий ҳамкорлар учун яратилган қўшимча шароит ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳиндистон сайёҳлик ташкилотлари вакиллари Ўзбекистон туризм бозори салоҳиятини юқори баҳолаб, ушбу соҳада ўзларини қизиқтирган долзарб масалалар бўйича тегишли маълумотга эга бўлди.

Учрашув якунида икки давлат туроператорлари ўртасида туризмнинг турли йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net