Ўзбекистон ва Буюк Британия сайёҳлик компаниялари вакиллари 2021 йилда туризм саноатини тиклашнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди

01.11.2020 17:21

ЛОНДОН, 1 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси Буюк Британиядаги Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиси Софи ?бботсон билан ҳамкорликда Ўзбекистонда 2021 йил бўлиб ўтадиган маданий тадбирлар ва мамлакатимиз туризм саноатини тиклаш масалаларига бағишланган веб-семинар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Онлайн-тадбирда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Uzbekistan Airways» АЖ, миллий ва Британия сайёҳлик компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Аъзамов сўнгги йилларда  чет эллик сайёҳларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганига эътибор қаратди. Жумладан,  2019 йил мамлакатимизга келган сайёҳлар сони 6,7 ​​миллион кишини ташкил қилди. «Ўзбекистон коронавирус пандемиясининг салбий таъсиридан кейин туризм соҳасини тиклаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда», деди Улуғбек Аъзамов.

Шунингдек, сайёҳларни жалб қилиш бўйича режалаштирилган тадбирлар тақвими тақдим қилинди. Бундай воқеалар орасида Наврўз байрами тантаналари, Самарқанддаги «Шарқ тароналари» мусиқа фестивали, Қўқонда ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали, Нуротада ташкил этиладиган «Нурли наволар» халқаро фестивали, Самарқанд яриммарафони, Шаҳрисабзда ўтказиладиган мақом санъати фестивали ва ва бошқа тадбирлар бор.

Туризм бренди элчиси Софи ?бботсон пухта давлат сиёсати туфайли Ўзбекистон дунёга таниқли сайёҳлик йўналишига айланганини таъкидлади. «Маданий-маърифий туризм билан бир қаторда Ўзбекистонда табиатга салбий таъсири жуда паст бўлган, юқори рентабелли астротуризм, ноёб қушларни кузатиш, агротуризм, ов ва рекреацион туризм каби сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга», - деди Софи ?бботсон.

Шу билан бирга, у Ўзбекистон томонидан сайёҳлик саноатини қўллаб-қувватлаш, жумладан, туроператорларнинг солиқ юкини енгиллаштириш, кредитлар ва грантлар бериш, янги туристик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, сайёҳлар учун янги «Uzbekistan. Safe travel guaranteed» санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимини яратиш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирларга эътибор қаратди.

Веб-семинарда чет эллик иштирокчилар «Uzbekistan Airways»  АЖнинг Буюк Британия билан тўғридан-тўғри парвозларини тиклаш режалари, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, сайёҳлик соҳасидаги янги йўналишар  ва лойиҳаларга қизиқиш билдирди.

Буюк Британиянинг қатор ассоциация ва  компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситалари  "?пак йўлида туризм - 2020" Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасининг онлайн-форумида иштирок этиш ниятида эканини изҳор қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net