Ўзбекистон туризм ва инвестиция салоҳияти Доҳада тақдим этилади

24.11.2020 13:12

ТОШКЕНТ, 24 ноябрь.  /«Дунё» АА/. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Аъзамов ва «JTA International Holding» Қатар инвестиция холдинг компанияси президенти Амир Али Салеми ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилишича, тадбирда Туркиянинг «Sarikoc Holding» ва «Pyramid Group» компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этган.

Музокара доирасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти, меҳмонхоналар қуриш ва бошқариш, ресторанлар, гольф клублари, дам олиш масканлари, мавзули боғлар, ҳаво-логистика марказлари ва бошқаларни ўз ичига олган инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. 

Шунингдек, туризм соҳасидаги хорижий инвесторлар учун мавжуд имтиёз ва преференциялар, ушбу соҳада энг қулай бизнес шароитларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берилди.

«JTA International Holding» раҳбарияти Бўстонлиқ ва Зомин туманларида тоғ ва қиш туризми йўналишида инвестиция киритиш ва инфратузилма яратиш, гольф клублари ва спорт туризми лойиҳаларида иштирок этиш истагини билдирди.

Ўз навбатида, Амир Али Салеми Қатарнинг етакчи инвестиция компаниялари иштирокида Доҳа шаҳрида Ўзбекистоннинг инвестиция ва туризм салоҳияти ҳақида бизнес-учрашувни ташкил этиш ва  Ўзбекистон билан Қатар ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш масалаларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net