Ўзбекистон сайёҳлик саноатини ривожлантириш истиқболлари Бельгия оммавий ахборот воситалари диққат марказида

11.11.2021 16:58

БРЮССЕЛЬ, 11 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бельгиянинг «Travel Tomorrow»  ахборот портали веб-сайтида «2021 ва ундан кейинги йилларда Ўзбекистонда туризм» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 “Туризм Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг стратегик соҳаларидан бирига айланди, - дейилади нашрда. - Марказий Осиё минтақасидаги ушбу мамлакатга 2016 йил 2,1 миллион меҳмон келган бўлса, пандемия олдидан, яъни 2019 йил 6,7 миллион сайёҳ ташриф буюрган”.

Мақолада коронавирус апндемиясининг таъсири оқибатида 2020 йил мамлакатимизга 1,5 миллионга яқин турист келгани маълум қилинган. Сайёҳлик соҳасидаги хизмат кўрсатиш экспорти 260 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсатгич 2019 йилда эришилган натижанинг 20 фоизига  тенг бўлди.

 Мақолада Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг пандемия ва ундан кейинги даврда миллий туризм саноатини қайта тиклаш ҳақидаги фикрлари келтирилган: «COVID-19 пандемияси оқибатларини юмшатиш ва пандемиядан кейинги даврда сайёҳлик оқимини тиклаш учун мамлакатда туризмни янада ривожлантириш ва тиклаш орқали туризм бизнесини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. Президент ва ҳукумат қарорларида туризм соҳаси учун қатор имтиёз ва преференциялар кўзда тутилган».

Бельгия порталига кўра, кейинги йилларда туризм индустриясининг устувор йўналишларидан бири - бу сайёҳлик зоналари ва дам олиш масканларини бунёд этиш бўлади. Ушбу йўналишда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Жиззах вилоятининг Зомин туманида, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида сайёҳлик зоналари ташкил этилмоқда. Шунингдек, Айдар-Арнасой кўллари атрофида дам олиш, пляж ва сув туризми учун замонавий мажмуани яратиш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Travel Tomorrow».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net