Ўзбекистон Самарқанд шаҳри номзодини 2023 йилда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясига мезбонлик қилиш учун илгари сурм

14.11.2021 10:59

МАДРИД, 1ноябрь. /"ДунёАА/. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили ташаббуси билан Мадрид (Испания) шаҳрида мазкур халқаро ташкилотга аъзо давлатларнинг доимий вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Тадбирда 90 дан ортиқ хорижий давлат дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистоннинг UNWTOдаги доимий вакили Жаҳонгир Ғаниев ташкилотнинг 2023 йилда бўлиб ўтадиган 25-сессияси ўтказиладиган жой сифатида Самарқанд шаҳри номзодини илгари суриш мақсадида анжуман иштирокчилари эътиборига Самарқанд шаҳрида замонавий инфратузилма ва логистика объектларини яратиш бўйича қилинаётган тизимли ишлар, шунингдек, мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот тақдим қилди.

Жаҳонгир Ғаниев ўз мурожаатида 2021 йил 2 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда қадимий шаҳар номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ўз навбатида, қатор дипломатия миссиялари раҳбарлари 2023 йилда UNWTO Бош ассамблеяси сессиясини ўтказиш учун Самарқанд шаҳри номзодини олқишлаб, ушбу таклифни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net