Ўзбекистон салоҳияти Гуанчжоуда ўтказилган халқаро кўргазмада тақдим этилди

27.09.2021 17:23

ГУАНЧЖОУ, 27 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхона жорий йил 24-26 сентябрь кунлари «Guangdong 21st Century Maritime Silk Road International Expo 2021» халқаро кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жорий йилги кўргазма “Янги босқич, янги концепция, янги намуна” шиори остида “Битта кўргазма - битта учрашув” ғояси ва “Комплекс кўргазма - профессионал кўргазма” тизими асосида такшил этилди. Унинг майдонларида ташқи савдо, сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратни ?пак йўлида ривожлантиришнинг аҳамияти тақдим этилди.

Бир вақтнинг ўзида 40 дан ортиқ бизнес ва маданий тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, тадбир  “Халқаро ҳамкорлик ва алмашинув кўргазма майдони”»ни яратиш учун модернизация қилинди. Бундан кўзланган мақсад ?пак йўлидаги мамлакатлар ва минтақалар ўртасидаги маданият, туризм, иқтисодиёт, савдо ва бошқа тармоқларни ўзаро бир-бирига боғлаш учун кўприк яратиш ҳамда “Бир камар, бир йўл” ташаббусини янада чуқурроқ даражада тарғиб қилишга қаратилди.

Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси ушбу тадбирга 60 дан ортиқ давлат қаторида миллий шаклда барпо қилинган ва ўзбекона безатилган павильонда уч кун давомида Ватанимиз салоҳиятини намойиш қилди. Шу билан бирга, юртимизга сайёҳлар кўламини ошириш борасида ваколатхона томонидан “12 reasons to visit Uzbekistan” QR-коди материаллари асосида тарғибот ишлари амалга оширилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон томонининг  кўргазмадаги иштироки Хитой оммавий ахборотлар воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net