Ўзбекистон номзоди Бутунжаҳон туризм ташкилоти ?жроия кенгашига аъзоликка қўйилди

22.01.2021 11:45

ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ?жроия кенгашининг 113-сессиясида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига асосланиб.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари – Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов тадбир иштирокчилари эътиборини иккита масалага қаратди.

Биринчи масала Ўзбекистон номзодини 2021-2023 йилларда UNWTO ?жроия кенгашига аъзоликка қўйишга доир бўлди.

Тадбир доирасидаги муҳокамаларда Кенгаш таркибига кўрсатилган номзодлар орасида Ўзбекистон имкониятлари юқори эканлиги таъкидланди. Ташкилот ?жроия кенгашига аъзо бўлиш Ўзбекистоннинг глобал миқёсда туризм соҳасида олиб борилаётган сиёсатда фаол иштирок этиш ҳамда унда мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. ?ккинчиси масала 2023 йилда UNWTO Бош Ассамблеяси 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиштаклифи билан боғлиқ бўлди. Бунинг учун Самарқанд шаҳрида мавжуд ва келаси 3 йилда амалга ошириладиган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берилди.

— Бош Ассамблеяга мезбонлик қилиш жаҳон туризм индустриясининг етакчи вакиллари, ишбилармонлар ва инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш имконини беради,  - деди А.Абдуҳакимов.  — 158 та аъзо давлатнинг 2 мингдан ортиқ вакили ташрифини ташкил этиш орқали эса туризм соҳасидан тушадиган даромадни ошириш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net