Ўзбекистон минтақаларидаги халқаро мақомга эга аэропортларга ном беришга доир танлов эълон қилинади

20.08.2020 10:46

ТОШКЕНТ, 20 август. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон аэропортлари» акциядорлик жамияти минтақаларда халқаро мақомга эга аэропортларимизга ном беришга доир танлов эълон қилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Танловнинг мақсади Ўзбекистон минтақавий халқаро аэропортларига энг яхши ном топиш жараёнига кенг жамоатчиликни жалб қилишга қаратилган.

Тошкентдаги ?слом Каримов ҳамда Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли халқаро аэропортлар бундан мустасно.

Мазкур танловда иштирокчининг фуқаролигидан қатъи назар, 16 ёшдан ошганлар, жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва туризмни ривожлантириш истагида бўлган барча киши иштирок эта олади.

Танлов эълон қилинган кундан икки ой ўтгач, вазирликлар, идоралар ва жамоатчилик вакиллари ва таниқли тарихчилардан иборат комиссия келиб тушган таклифлар орасидан ҳар бир аэропорт учун 5 тадан лойиҳа танлаб олади.

Ушбу лойиҳалар икки ой муддатга онлайн овоз бериш учун https://uzbektourism.uz веб-сайтига жойлаштирилади. Онлайн овоз бериш натижалари бўйича ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон аэропортлари" акциядорлик жамиятининг расмий сайтларида эълон қилинади.

Танлов тартиби ва шартлари билан қуйидаги сайтлар орқали танишиш мумкин: https://uzbektourism.uzhttps://mintrans.uzhttps://uzbairports.uz.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net