Ўзбекистон гастрономик терминларининг электрон луғати яратилди

08.01.2021 15:35

ТОШКЕНТ, 8 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон гастрономик туризм ассоциацияси томонидан юртимизнинг гастрономик туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида соҳадаги терминларнинг электрон луғати яратилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига маълумотига кўра, луғат ўзбек, рус, инглиз тилларида тайёрланди. Электрон луғатдан гастрономик терминлар, таом тайёрлаш жараёни ва босқичларини ифодаловчи сўз бирикмалари ҳамда уларнинг таржимаси ўрин олган.

Луғат нафақат юртимиздаги ресторан ва умумий овқатланиш тизимида фаолият юритадиган табдиркорларга, қолаверса, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлар учун ҳам қулайлик яратади. Бунда электрон луғат ёрдамида таомномаларни бемалол таржима қилиш, таом таркиби, унинг тайёрланиш жараёни ҳақида батафсил маълумот берилган.

«Луғат интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, сайёҳлар ва мижозларнинг фойдаланиши учун жуда қулай.  Шу ўринда, фойдаланувчилар учун жуда қулай ва осон платформада яратилган электрон луғат иловаси Плай маркет тармоғида ҳам жойланган», дейилади қўмита манбасида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net