«Ўзбекистон - Буюк ипак йўлидаги хазина»

22.06.2020 15:41

«Ўзбекистон — қадимий тарихга эга, дунёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиёти, инвестиция ва туризм учун улкан имкониятларга эга бўлган ёш мамлакатдир»

Стефан Бурианек

ВEНА, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Австриядаги оммабоп нашрлардан бири — «Cercle Diplomatique» журналида Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Муаллиф сўнгги йилларда мамлакатнинг асосий ютуқлари билан таништириш баробарида, 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегиясининг натижалари узоқ кутилмаганини қайд этган. Шунингдек, Ўзбекистон бугун иқтисодиёти жадал ўсиб бораётган мамлакатлардан бири бўлиб, келгусида у ривожланиш учун катта имкониятларга эга, деб ёзган.

Нашрнинг таъкидлашича, юқори даражадаги хавфсизлик ва унутилмас экзотик саёҳатлари билан ажралиб турадиган Ўзбекистоннинг туризм соҳаси, шубҳасиз, коронавирус пандемияси тугаганидан кейин дунё бўйлаб сайёҳлар оқимини жалб қилиш марказига айланади.

«Кўп асрлик маданий мерос, меҳмондўстлик, шунингдек, миллий ошхона санъати сайёҳларни бефарқ қолдирмайди. ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ?.Савицкий музейи эса бутун дунёда саҳродаги Лувр номи билан танилган», деб хабар қилган журналист.

Республиканинг диққатга сазовор тарихий жойлари, анъанавий ҳунармандчилик вакилларининг бетакрор асарлари, Тян-Шан тоғларининг улуғворлиги, шунингдек, Ўзбекистоннинг минглаб сайёҳлик дурдоналари йил давомида саёҳатчилар учун унутилмас таассурот қолдиради.

«Cercle Diplomatique», шунингдек, Австрия Федерал иқтисодий палатасининг биринчи вице-президенти раҳбарлигидаги ишбилармон доиралари вакиллари делегациясининг жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ҳақида ёзади. Таъкидланишича, ушбу ташриф давомида эришилган келишувлар мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг фойдаланилмаган қирраларини кашф қилишга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net