Туркиялик инфлюенсерлар Бухорога саёҳат қилди

16.02.2021 11:10

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/.  Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда қатор таниқли инфлюенсерлар айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатда қилмоқда. Меҳмонлар 5 кун давомида мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳияти билан яқиндан танишади. Мазкур турдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг сайёҳлик имижини кенг тарғиб қилиш ҳамда зиёрат туризмини янада ривожлантиришдан иборат, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига таяниб.

Медиа-гуруҳ саёҳати кўҳна ва боқий Бухоронинг қадимий ҳамда муқаддас манзиллари бўйлаб зиёрат амалларидан бошланди. Меҳмонлар Баҳоуддин Нақшбанд, Пойи Калон, Лаби Ҳовуз мажмуалари ҳамда Арк қўрғонида бўлди. Меҳмонлар Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов томонидан илиқ кутиб олиниб, учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида сўз юритилди.

Туркиялик инфлюенсерлар иштирокидаги мазкур инфо-тур “Asialuxe Travel” миллий туроператори томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган.    

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net